"Қўқон-1912" ўриносарлари сафида порлаганлар

Бугун "Қўқон-192" ёшлар жамоаси сафида кашфиёт бўлган ёш футболчиларимиз ҳақида сўз юритамиз.

Муҳаммадали Собиров

Ёзги танаффус чоғида ўринбосарлар жамоасининг асосий посбони Ислом Абдуллаев Фарғонанинг “Истиқлол” клубига ўтгач, Қўқон футболида яна бир дарвозабон кашф этилди. Муҳаммадали Собиров бир қатор ўйинларда ўзининг ишончли ҳаракатлари билан мухлислар олқишига сазовор бўлди. Бу эса ўзбек футболи ватанида яна бир истеъдод соҳиби етишиб чиқаётганидан далолат.

Абюхон Абдураҳимов

Муҳсин Низомиддиновнинг яна бир топилмаси – Абюхон Абдураҳимовдир. Аюбхон қисқа фурсат ичида ўринбосарлар сафидаги энг яхши ўйинчиларидан бирига айланди. Унинг бир қатор голлари ўринбосарларга муҳим очколарни тақдим этганини ҳам алоҳида таъкидлаш жоиз.

Жасур Ёқубов

Мавсум кашфиётларидан бири сифатида – Жасур Ёқубовни ҳам эътироф этиш мумкин. Жасур ҳам мавсумни юқори даражада ўтказди. У ўзининг ишончли ўйинлари орқали бош мураббий Нўъмон Ҳасановнинг эътиборини тортди ва асосий таркиб билан ўртоқлик ўйинларнинг бирида майдонга тушди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!