"Қўқон-1912" қайси футболчилар билан шартнома имзолади?

Янги мавсум олдидан "Қўқон-1912" таркибида ҳам бир қатор ўзгаришлар рўй берди. Кўплаб футболчилар мавусм олди йиғинларида иштирок этишди. Якунда мураббийлар штабига ҳаракатлари маъқул келган футболчилар билан шартномалар имзоланди. Қуйида "Қўқон-1912" жамоасига янги қўшилган футболчиларнинг рўйхати билан таништирамиз.

1. Боян Кнежевич - дарвозабон (Сербия)

2. Милош Николич - ҳимоячи (Сербия)

3. Марко Милич - ҳимоячи (Сербия) 

4. Жасур Хасанов - ҳимоячи (Металлург)

5. Жавоҳир Эсонқулов - ярим ҳимоячи (Металлург)

6. Жамшид Ҳасанов - ярим ҳимоячи (АГМК)

7. Шаҳбоз Эркинов -ҳужумчи (Бухоро)

8. Тимур Хакимов - ҳужумчи (Нефтчи)

9. Тимур Усмонов -ҳужумчи (Локомотив)

Эслатиб ўтамиз, "Қўқон-1912" Суперлиганинг илк турини 10 март куни "Навбаҳор"га қарши ўтказади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!