"Қўқон-1912" таркибига янги футболчилар қўшилди

 

Иккинчи даврага тайёргарликни Чирчиқ шаҳрида олиб борган "Қўқон-1912" жамоаси аъзолари қисқа муддатли таътилга чиқишди.

Чирчиқдаги йиғин чоғида футболчилар иккита назорат учрашувини ўтказишди. Шунингдек, таркибига янги футболчилар келиб қўшилди. Футболчилари  2 кун дам олишгач, 24 июль кунидан бошлаб Қўқон шаҳрида тайёргарликни давом эттиришади.

Эслатиб ўтамиз, жамоамиз 28 июль куни ўз майдонида Ўзбекистон кубоги чорак финал жавоб ўйинини Қаршининг “Насаф” жамоасига қарши ўтказади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!