Қозоғистондаги легионерларимиз сони ортди

"Бунёдкор" клубидаги ўйинлари орқали мухлисларга яхши таниш бўлган Алибобо Раҳматуллаев фаолиятини Қозоғистонда давом эттирадиган бўлди. 

Kazfootball.kz хабарига кўра, ҳамюртимиз Қозоғистон Биринчи лигасида иштирок этадиган Чимкентнинг "Киран" клуби сафида тўп суради. У янги жамоаси сафида 10-рақам остида тўп тепади.

Бундан ташқари мазкур жамоа сафида "Олмалиқ", "Металлург" ва "Динамо" жамоалари собиқ ҳужумчиси Дониёр Одилов ҳам бор эканлигини қўшимча қилиш жоиз.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!