Қудратилло Абдуқаҳҳоров тарозидан ўтди (Видео)

Профессионал бокснинг ярим ўрта вазн тоифасида (66.6 кг) фаолиятини олиб бораётган Қудратиллo Абдуқаҳҳоров (17-0, 9КО) навбатдаги жангини Хавьер Флоресга (15-2, 13КО) қарши ўтказади. Боксчилар жанг олдидан вазн меъёрини бажаришди.

Бокс кечаси Тошкент вақти билан 14 март тонгида бўлиб ўтади. Абдуқаҳҳоровнинг жанги телевизион транслацияга киритилмагани боис, жонли эфирда томоша қилишнинг имкони йўқ.

Эслатиб ўтамиз, кечанинг марказий жангида собиқ жаҳон чемпиони Давид Бенавидес ва Роналд Эллис ўзаро баҳс олиб боради.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар