Рабьо "Барселона"га ўтишни истамаяпти

Франциянинг ПСЖ клуби ярим ҳимоячиси Адриан Рабьо "Барселона"га ўтмайдиган бўлди.

Mundo Deportivo нашри тарқатган хабарга кўра 23 ёшли француз футболчиси Каталония супер клубига ўтишни хоҳламаяпти. Таъкидлаш керакки, унга шунингдек "Манчестер Сити" ва "Ювентус" каби жамоалардан ҳам жиддий қизиқишлар бўлмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Рабьонинг ПСЖ билан амалдаги шартномаси жорий мавсум якунида ўз ниҳоясига етади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!