Рабьо фаолиятини
Ads

ПСЖ клуби ярим ҳимоячиси Адриен Рабьо фаолиятини "Манчестер Сити"да давом эттириши мумкин. Бу ҳақда Metro нашри хабар бермоқда.

Унга кўра 23 ёшли франциялик футболчи келгуси ёз, яъни парижликлар билан шартномаси якунига етгач айнан “шаҳарликлар” сафига бориб қўшилмоқчи.

Эслатиб ўтамиз, Рабьога шунингдек “Ювентус” ва “Барселона” каби жамоалардан ҳам жиддий қизиқишлар бўлмоқда.