Раду Албот фаолитятидаги илк совринга эга бўлди

Молдавалик Раду Албот АТР томонидан АҚШда ўтказилган "Delray Beach Open" мусобақасининг бош совринини қўлга киритди.

Раду турнирнинг сўнгги ҳал қилувчи баҳсида британиялик Дэниэл Эвансни 3:6, 6:3, 7:6 ҳисобида мағлубиятга учратди.

"Delray Beach Open" турниридаги ғалаба Алботга 250 очко ва 97,490 АҚШ долларини келтирди. Шунингдек, у фаолиятидаги илк совринга эга бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!