Рафаэль Надаль: Новак Жокович мени доимо хайратлантиради

Испаниялик теннисчи Рафаэль Надаль БААнинг Абу-Даби шаҳридаги иштирокидан нималар кутаётгани ҳақида тўхталиб ўтди.

Мен дунёда муҳим аҳамият касб этадиган мусобақаларни хуш кўраман, сабаби менга рақобат ёқади. Бу каби мусобақалар ажойиб ўтади ва янги мавсумга яхши тайёргарлик кўриш учун имкон яратади. Кўрамиз ҳозир нималарга қодир эканман.

Новак Жоковичнинг баҳсларга қайтгани яхши бўлди. У мени доимо хайратга солади. Мавсумнинг ярими у учун ажойиб ўтди", - дейди Рафаэль Надаль

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!