Рафинья "Барселона"дан кетишни режалаштирмоқда

"Барселона" клуби ярим ҳимоячиси Рафинья Алькантаранинг отаси ва агенти унинг бошқа жамоага ўтишни режалаштираётгани ҳақида гапириб ўтди. Бу ҳақда Football Espana нашри хабар тарқатмоқда.

“Рафинья ҳозирги ҳолатдан у қадар мамнун эмас. Биз ҳам унинг асосий таркибда кўпроқ майдонга тушишини хоҳлаймиз. Дастлаб у доимий равишда асосий таркибда майдонга туширилади, кейинчалик эса кутилмаганда таркибдан тушиб қолади. Бу нормал ҳолат эмас.

Шу сабабли биз бошқа жамоага ўтиш вариантларини кўриб чиқяпмиз. Рафинья ҳам имкон қадар кўпроқ асосий таркибда ўйнамоқчи. Унга эса бундай имкониятни ваъда қилаётган клублар ҳам бор”, - дейди бразилиялик футболчининг отаси.

Маълумот учун, Рафинья “Барселона” сафида 2011 йилдан буён тўп суриб келмоқда. У жорий мавсум бор йўғи 4та ўйинда иштирок этди холос.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!