Рафинья
Ads

Каталониянинг “Барселона” клуби ярим ҳимоячиси Рафинья Алькантара “Милан”га ўтишни истамоқда.

Sky Sport Italia нашрининг маълум қилишича, бразилиялик хавбек “россонерилар” раҳбарияти билан бу борада гаплашиб олган ва “Милан”га ўтишга розилик берган. Энди трансфер борасида ҳар иккала клуб келишиб олса бас ва шу билан тез орада Рафинья “Милан”га йўл олади.

Таъкидлаш лозимки, Каталония супер клуби Бразилия терма жамоаси аъзосини “Милан”га кейинчалик сотиб олиш шарти билан ижарага беради.