Рафинья қишда
Ads

Мюнхеннинг “Бавария” клуби ҳимоячиси Рафинья қишда жамоадан кетишни режалаштирмоқда. Немис гранди сафида сўнгги пайтларда етарли ўйин амалиётига эга бўлолмаётган бразилиялик футболчи жамоасини ўзгартиришни истамоқда.

Берилган маълумотларга кўра 32 ёшли футболчига Бразилиянинг “Крузейро” клуби жиддий қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда жамоа президенти Жилван Товарес айтиб ўтди.

“Ҳа, биз Рафиньянинг хизматларига қизиқяпмиз. Биз бу борада футболчининг агенти билан боғландик ва таклиф ҳам юбордик. Улар буни кўриб чиқишмоқчи”, - дейди Товарес.

Маълумот учун, Рафинья жорий мавсум Бундеслиганинг жами 7та (5тасида асосий таркибда) ўйинида иштирок этди. Унинг “Бавария” билан амалдаги шартномаси эса 2020 йилга қадар имзоланган.