Раҳматуллаев ва Исмоиловларнинг жамоалари йирик ҳисобдаги ғалабани қўлга киритди

Кеча Қозоғистон Биринчи лигасида 8-тур ўйинлари бўлиб ўтди. Ҳамюртларимиз Алибобо Раҳматуллаев ҳамда Дониёр Исмоиловлар фаолият олиб борадиган “Киран” клуби бу тур сафарда “Каспий” жамоаси билан куч синашди.

Мазкур ўйинда чимкентликлар 4:1 ҳисобидаги йирик ғалабани қўлга киритишди. Исмоилов ўйинни асосий таркибда бошлади ва тўлиқ 90 дақиқа ўйнаган бўлса, Алибобо захирада қолди.

Мазкур ғалабадан сўнг “Киран” жамғарган очколар сони 22 тага етди ва жамоа турнир жадвалида яккапешқадамлик қилмоқда.

Қозоғистон Биринчи лигаси.  8-тур

“Каспий” – “Киран” 1:4.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!