Ракитич "Интер"га ўтиши мумкин

"Барселона" ярим ҳимоячиси Иван Ракитич фаолиятини Италия А Сериясида давом эттириши мумкин.

Gazzetta dello Sport нашри берган маълумотларга кўра, "Интер" раҳбарияти ёзда айнан жамоага Ракитични таклиф этмоқчи.

Маълумот учун, "Барселона" ПСЖдан Адриен Рабьони ўз сафига қўшиб олса, Ракитич клубдан кетиши мумкин. Унга "Манчестер Юнайтед" томонидан ҳам қизиқиш бўлмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!