Ракитич:
Ads

Каталониянинг "Барселона" клуби ярим ҳимоячиси Иван Ракитич жамоасининг қандай қилиб ЕЧЛ чорак финалида қолиб кетгани ҳақида тўхталиб ўтди.

“Ҳеч бир жамоа Чемпионлар лигаси ярим финалига чиқишни “Барселона”чалик истамаган бўлса керак. Биз ушбу босқичдаги мағлубиятимиз учун сабаб топа олмаяпмиз. Балким “Рома”нинг ўзи ҳам қандай қилиб “Барселона”дек жамоани мағлубиятга  учратганини била олмаётган бўлиши мумкин. Бироқ, бу футбол. Футболда эса бундай ҳолатлар учраб туради”, - дейди хорватиялик футболчи.

Эслатиб ўтамиз, “Барселона” ЕЧЛ чорак финал дастлабки баҳсида "Камп Ноу"да “Рома” устидан 4:1 ҳисобида ғалаба қозонган эди. Бироқ, жавоб ўйинида кутилмаганда 3:0 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди.