Рамазон ойида стадионларда мухлислар учун қўшимча қулайликлар яратилади

 

Юртимизда Ислом динини ёшларга  етказиш, уни тўғри  ташвиқот қилиш йўлида кўплаб амалий ишлар амалга оширилмоқда. “Бошқа давлатларда Ислом динини ўзига ниқоб қилиб, бошқа йўлларга юраётган болалар, шу терроризм, диний ақидапарастлик каби нарсалар бизга ёт бўлиши керак”, деб айтган мухтарам президентимиз.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев БМТ минбаридаги нутқида бутун жаҳон жамоатчилигига ислом динининг асл инсонпарварлик моҳиятини етказишни Ўзбекистон энг муҳим вазифаси деб ҳисоблашини ҳам таъкидлаган эди.

Саноқли кунлардан сўнг Ислом динининг муборак Рамазон ойи кириб келади. Шу муносабат билан аксарият стадионларда мухлислар учун Рамазон ойи муносабати билан махсу қулайликлар яратилмоқда. Жумладан, “Локомотив” стадионига ташриф буюрган футбол мухлислари 4 сектор олдидан алоҳида ажратилган жойда намоз ибодатларини бажаришлари ва намоз таҳоратини олиш хоналари ташкил этилади.

Эслатиб ўтамиз, “Локомотив” – “Бухоро” учрашувига кириш бепул. Чипталар “Локомотив” стадиони кассаларида тарқатилади. Ўйин 11 май куни соат 20:30да бошланади. Барча футбол ишқибозларнинг оилавий ташрифини кутиб қоламиз.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!