Рамос
Ads

Мадриднинг “Реал” клуби сардори Серхио Рамос Ла Лиганинг 27 тури доирасида ўтқазиладиган “Барселона” – “Атлетико” қарама-қаршилиги ҳақида ўз фикрини билдирди.

- Ушбу учрашувни футболни яхши кўришим сабабли кўраман. “Реал”нинг сардори сифатида шуни айта оламанки, мазкур беллашув дурранг натижа билан якунланиши жамоамиз учун яхши бўларди, - деди Рамос.

Маълумот учун, “Барселона” – “Атлетико” учрашуви бугун Тошкент вақти билан 20:15да бошланади.