Рамос бугун "Реал"га ёрдам бера олмайди

Мадриднинг “Реал” клуби устози Зинедин Зиданнинг сўзларига кўра жамоа сардори Серхио Рамос бугун “Алавес”га қарши баҳсда майдонга туша олмайди.

“Серхио Рамос “Алавес”га қарши ўйнамайди. У жуда кўп ўйинлар ўтказди ва ҳозир дам олиши учун энг қулай вақт”, - дейди Зидан AS нашрига берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, “Реал” ва “Алавес” жамоалари ўртасидаги баҳс бугун Тошкент вақти билан соат 19:15да старт олади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!