Рамос фаолиятидаги 100-голини киритди
Ads

Мадриднинг “Реал” клуби Испания кубоги 1/8 финали доирасида “Леганес”ни қабул қилди. “Сантьяго Бернабеу”да ташкил этилган баҳс мезбонларнинг 3:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Ҳисобни ўйиннинг 44-дақиқасида “Реал” сардори Серхио Рамос пенальтини аниқ амалга ошириб очди. Айнан шу гол 32 ёшли футболчининг профессионал фаолиятидаги 100-голи бўлди. Голларининг 80 тасини “Реал” сафида, 3 таси “Севилья”да ва 17 таси Испания терма жамоаси таркибида киритилган.

“Леганес” – “Реал” жавоб баҳси 16 январ куни “Мунисипаль де Бутарке” стадионида ташкил қилинади.