Рамос: Ушбу жуфтлик тақдирига ҳали ойдинлик киритилганича йўқ
Ads

Мадриднинг “Реал” клуби ҳимоячиси Серхио Рамос кеча ЕЧЛ 1/8 финалидан ўрин олган ПСЖга (3:1) қарши баҳсда қозонилган ғалабадан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

“Бундай кунлар бир умр эсда қолади. Биз ўта жиддий рақибга қарши ўйинда ғалаба қозондик ва бунинг учун жамоадошларимдан миннатдорман. Айтишим кераки, Мадрид ҳеч қачон таслим бўлмайди.

Лекин нима бўлганда ҳам биз рақибимизни ҳурмат қиламиз. Ушбу жуфтлик тақдирига ҳали ойдинлик киритилмади”, - дейди Рамос.