Рамос ва Иско Испания терма жамоасининг бўлажак учрашувини ўтказиб юборади
Ads

Мадриднинг “Реал” клуби футболчилари Серхио Рамос ва Иско Испания терма жамоасининг яқинлашиб келаётган ўртоқлик ўйинида иштирок этишмайди.

Маълумот учун, Испания терма жамоаси эртага Тошкент вақти билан соат 00:00да Швейцарияга қарши ўртоқлик ўйини ўтказади.

Рамос ва Исконинг ушбу ўйинда майдонга тушмаслиги уларнинг бор йўғи бир ҳафта олдин Чемпионлар лигаси финалида майдонга тушишгани билан изоҳланмоқда. Терма жамоа мураббийи уларга бироз беришга қарор қилган.