Раньери Италия термасини бошқариш учун ўз клубини тарк этишга тайёр
Ads

“Нант” клуби бош мураббийи Клаудио Раньери Италия терма жамоасини бошқариш орзуси борлигини маълум қилган. Бунинг учун ҳозирги жамоасини тарк этишга ҳам тайёр.

Ҳар бир италиялик мураббий ўз ватанининг терма жамоасини бошқаришни орзу қилади, – дея Раньерининг сўзларини келтиради Sky Sport Italia нашри. – Менинг “Нант” билан тузган шартномам икки йилда якунига етади, аммо мени термага таклиф қилишса, клуб президентига бориб истеъфога чиқаришини сўрайман.