Раньери янги жамоасига кучли футболчиларни жалб этмоқчи
Ads

Италиялик машҳур мутахассис Клаудио Раньери “Нант”га келиши билан жамоа таркибини кескин кучайтиришни бошлади. Раньери янги жамоасига янги дарвозабон ва янги ярим ҳимоячи сотиб олишни режалаштирмоқда.

L’Equipe нашри тарқатган хабарларга кўра 65 ёшли мутахассис “Нант”га “Арсенал” дарвозабони Давид Оспина ва “Рома” ярим ҳимоячи Вильям Венкерларни жалб этмоқчи.

Эслатиб ўтамиз, “Нант” ўтган мавсум Франция чемпионатини 7-поғонада якунлаган эди.