Рақиб Ҳасанбойнинг ғалабасини тан олди

 

Қозоғистоннинг Атирау шаҳрида бокс бўйича ўтказилаётган халқаро турнирда юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган чарм қўлқоп усталари кетма-кет ғалаба қозонмоқда.

Мусобақада иштирок этаётган боксчиларимиздан Ҳасанбой Латибохунов дастлабки жангда қозоғистонлик Канат Турганбаевни 5:0 ҳисобида мағлубиятга учратди. Миразизбек Мирзахалилов ҳам мезбонлар вакили Айшулак Касановдан устун келди.

Яна икки нафар ҳамюртимиз ярим финалга йўлланма олди. Фозил Абдумуродов чорак финал баҳсида қозоғистонлик Самат Жетибаевни 5:0 ҳисобида доғда қолдирди.

Одил Арслонов эса ярим финал йўлланмаси учун баҳсда мезбонларнинг ишонган боксчиси АКбай Тўлашга имконият бермади.

SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!