Рашидовнинг голли узатмаси жамоасининг ғалаба қозонишига ёрдам берди

Бугун БАА Про-Лигасида 9-тур ўйинлари давом эттирилди. Ҳамюртимиз Сардор Рашидов тўп сурадиган “Ал-Жазира” клуби ўз майдонида “Эмирейтс” жамоасини қабул қилди.

Ушбу ўйинда мезбонлар 3:1 ҳисобида ғалабага эришди. Рашидов ушбу ўйинни асосий таркибда бошлади ва жамоасининг биринчи голида ассистентлик вазифасини ўтади. Ҳамюртимиз 72-дақиқада заҳирага олинди.

БАА Про-лигаси. 9-тур

“Ал-Жазира” – “Эмирейтс” 3:1.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!