
Рашидовнинг жамоаси чемпионат етакчиси билан дуранг ўйнади
Олдин хабар берганимиздек, бугун БАА Про-лигасида 5-тур ўйинлари давом эттирилди. Ўзбекистон миллий терма жамоаси ярим ҳимоячиси Сардор Рашидов тўп сурадиган “Ал-Жазира” клуби ўз майдонида сўнгги 15 ўйиндан бери мағлубиятга учрамай келаётган “Ал-Васл” клубини қабул қилди.
Мазкур баҳсда мухлислар гол гувоҳи бўлишмади – 0:0. Ҳамюртимиз баҳснинг 71-дақиқасида захирадан майдонга тушди.
БАА Про-лигаси. 5-тур
“Ал-Жазира” – “Ан-Наср” 0:0.
Фикрлар