Расман! “Тоттенхэм” Санчесни сотиб олди(фото)
Ads

Англиянинг “Тоттенхэм” жамоаси Голландиянинг “Аякс” клуби ҳимоячиси Давинсон Санчесни сотиб олганини эълон қилди.

21 ёшли футболчи лондонликлар билан 2023 йилга қадар мўлжалланган шартнома имзолади.

Илгарироқ, “шпорлар” ушбу келишув учун голланд клубига 28 млн фунт ва яна 14 млн фунт бонус бериши ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Қайд этиш жоиз, Санчеснинг трансфери “шпорлар” учун бу йилги трансфер бозоридаги илк хариди бўлди.