Расман! Абрамович ортидан Грановская ҳам "Челси"ни тарк этди

"Челси" спорт директори Марина Грановская жамоа бошқарувини тарк этди. 

Лондон клуби хўжайини Тодд Боэли ушбу лавозимга янги номзод топилмагунча, спорт директори вазифасини бажаради. Тодд аллақачон трансфер ҳаракатларини бошлаб юборган. 

"Челси" ҳамда Грановская жорий трансфер ойнасида Боэли ва клубни қўллаб-қувватлашга келишиб олди. 

"Биз Маринага кўп йиллик аъло хизмати учун миннатдорчилик билдирамиз ва унинг келгуси ишларига омад тилаймиз", - деди Боэли. 

Қайд этиш лозим, Грановская 2013 йилдан буён "Челси"да ишлаб келаётганди. У жамоада трансфер масалалари ҳамда шартномаларни узайтириш билан шуғулланган. 




Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!