Расман! "Ан-Наср" янги бош мураббийни эълон қилди

Динко Йеличич "Ан-Наср" бош мураббийи этиб тайинланди. У олдин клубнинг U-19 жамоасини бошқарган.
Бироз аввал Саудия Арабистони клуби Гарсия билан шартномани томонларнинг ўзаро келишувига кўра бекор қилганини эълон қилганди. Гарсия 8 ой давомида жамоани бошқарди.

Эслатиб ўтамиз, 23-турдан сўнг риёдликлар 53 очко жамғарган ҳолда турнир жадвалида иккинчи поғонада бормоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!