Расман! “Арсенал” ҳимоячисини сотди

Лондоннинг “Арсенал” клуби ҳимоячиси Габриэль Паулиста фаолиятини Испаниянинг “Валенсия” жамоасида давом эттирадиган бўлди.

26 ёшли футболчи испан жамоаси билан 5 йиллик шартнома имзолади. Бу вақт давомида уни қўлга киритишни истаган жамоа “кўршапалаклар”га 80 млн евро тўлаши лозим бўлади.

Трансфер суммаси эса 10 млн еврога баҳоланмоқда. Қайд этиш жоиз, Габриэль 2013-2015 йилларда Испания Ла лигасида ўйнашга улгурган. Аниқроғи ўша йиллар давомида “Вильяреал” шарафини ҳимоя қилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!