Расман! “Арсенал”ни яна бир футболчи тарк этди
Ads

Франциянинг “Сент-Этьен” клуби Англиянинг “Арсенал” клуби ҳимоячиси Матьё Дебюшини ўз сафига қўшиб олганлигини  эълон қилди.

Дебюши лондонликлар билан шартномасини бекор қилди ва франсуз клуби билан ярим йиллик шартнома имзолади.

Маълумот учун, 32 ёшли футболчи 2014 йилда “тўпчилар” сафига келиб қўшилган эди. У бу мавсум Англия Премьер-лигасида бирорта учрашувда майдонга тушмади.

Эслатиб ўтамиз, бундан бироз аввал “Арсенал” Оливье Жируни “Челси”га сотгани борасида хабар берган эдик.