
Расман! Артём Филипосян легионерга айланди (Фото)
Ҳамюртимиз "Прачуап" жамоаси билан шартнома имзолади. Қайд этиш жоиз, мазкур клуб Таиланд Олий дивизионида фаолият олиб боради ва ўтган мавсум 6-ўринни эгаллаган эди.
Эслатиб ўтамиз, ушбу жамоада бир вақтлар "Пахтакор" шарафини ҳимоя қилган Аднан Ораховац ҳам тўп суриб келади. Маълумот учун, 30 ёшли Филипосян бунга қадар "Машъал", "Насаф", "Бунёдкор", "Ляонин" (Хитой), "Локомотив", "Динамо" ва "Бухоро" жамоаларида тўп сурган.
Фикрлар