Расман!
Ads

Мадриднинг “Атлетико” клуби ҳимоячиси  Хавьер Манкильо фаолиятини туманли альбионда давом эттирадиган бўлди.

Испания ёшлар терма жамоаси аъзоси яна кучлилар сафига қайтган “Ньюкасл” клуби билан 3 йиллик шартнома имзолаган. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда.

Тиббий кўрикдан мувоффақиятли ўтган 23 ёшли футболчи “қарғалар”нинг янги мавсумга тайёргарлик доирасида олиб бораётган Ирландиядаги машғулотларига бориб қўшилди.

Маълумот учун, Манкильо ўтган мавсумни бошқа бир премьер-лига клуби – “Сандерленд” сафида ижара асосида ўтказган. У бу вақт ичида жами 22та расмий учрашувда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 1та гол ёздириб қўйишга эришган.