Расман: Азамат Алланиёзов
Ads

Қаршининг "Насаф" жамоаси таркибида ўзини кўрсата олган ва мухлислар меҳрини қозонишга муваффақ бўлган Азамат Алланиёзов фаолиятини Қизилқум клубида давом эттирадиган бўлди.

Футболчининг SPORTS.uz нашрига маълумот беришича, томонлар ўртасида бир йиллик шартнома имзоланган.

Маълумот учун, Азамат Алланиёзов "Аждарлар" таркибида Ўзбекистон кубоги ва суперкубогида зафар қучган.