Расман!

УЕФА Чемпионлар лигаси гуруҳ босқич 3-туридан ўрин олган "Барселона" - "Динамо" Киев коронавирус туфайли қолдирилмайдиган бўлди.

Украина клубининг барча футболчилари ва мураббийлар штаби Каталония пойтахтида Covid-19 га қарши тест топширган ва уларнинг барчаси манфий натижа берган. Агар улар орасида бирорта футболчи ёки мураббийда вирус аниқланганида, УЕФА регламентига кўра, ўйин қолдирилган бўларди.

Эслатиб ўтамиз, “Динамо” коронавирус туфайли Барселонага асосий таркибнинг фақатгина 13 нафар футболчисини олиб келди. Яна 6 нафар футболчи эса, ёшлар жамоасидан жалб этилди.

"Барселона" - "Динамо" Киев баҳси 4 ноябрь куни Тошкент вақти билан соат 01:00 да бошланади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)