Расман! “Барселона” футболчисини “Бетис”га сотди
Ads

Испаниянинг “Барселона” клуби ярим ҳимоячиси Кристиан Тельо “Бетис” сафига кўчиб ўтди. Бу ҳақда андалусияликларнинг расмий сайти хабар бермоқда.

Тельо “Бетис” билан 5 йиллик шартнома имзолади. Унинг трансфери учун каталон клуби 4 млн еврони қўлга киритди. Яна 1 млн еврони эса бонус сифатида кейинчалик қўлга киритиши мумкин.

Маълумот учун, якунланган мавсумда Тельо “Фиорентина” сафида ижарада ўйнади ва барча мусобақаларда 32 та ўйинда майдонга тушди хамда 3 та гол киритишга муваффақ бўлди.