Расман!

Испаниянинг "Леганес" клуби "Барселона" ҳимоячиси Родриго Таринани ўз сафига қўшиб олди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқла.

Таъкидлаш керакки, 21 ёшли футболчи янги жамоасига эркин агент сифатида келиб қўшилди ва уч йиллик шартномага имзо чекди.

Маълумот учун, Тарина “Барселона”нинг асосий таркибида майдонга тушмаган. У фаолиятининг асосий қисмини “Барселона Б” жамоасида ўтказган.