Расман!
Ads

Хитойнинг "Гуанчжоу Эвергранд" куби "Барселона" ярим ҳимоячиси Паулиньонинг трансферини тўлиқ сотиб олди. Бу ҳақда Football Espana нашри хабар бермоқда.

Юқоридаги манбаага кўра хитойликлар 30 ёшли бразилиялик футболчи учун “кўк-анор ранглилар”га аввал кутилганидек 50 млн эмас, балки 42 млн евро тўлашган.

Эслатиб ўтамиз, "Гуанчжоу Эвергранд" Паулиньони ўтган ёз каталонияликлардан ижарага олган эди. У жорий мавсум 19та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 13та гол ёздириб қўйишга эришди.

Маълумот учун, Паулиньо бундан аввал 2015-2017 йилларда ҳам "Гуанчжоу Эвергранд"да тўп сурган ва кейин 40 млн евро эвазига “Барселона”га кўчиб ўтган эди.