Расман! “Барселона” Португалия термаси футболчисини сотиб олди(фото)
Ads

Испаниянинг “Барселона” жамоаси “Бенфика” ҳимоячиси Нельсон Семедуни сотиб олганини расман эълон қилди.

Каталонияликлар президенти Хосеп Бартомеунинг сўзларига кўра, Семеду “Барселона”га 30 млн еврога тушган.

Маълумот учун, Семеду “Бенфика” сафида 65 ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол киритиб, 12 та голга ассистентлик қилган. Португалия термасида эса 6 та баҳсда майдонга тушган ва Конфедерациялар Кубоги-2017 бронза медали соҳиби саналади.