Расман! “Барселона” ярим ҳимоячисини ижарага берди
Ads

Испаниянинг “Барселона” жамоаси ярим ҳимоячиси Сержио Сампер фаолиятини “Лас-Пальмас” клубида давом эттирадиган бўлди.

 

Каталонияликлар 22 ёшли футболчини бир йилга ижарага беришди. Бу ҳақда каталон клуби расмий сайти хабар бермоқда.

Маълумот учун, Сампер ўтган мавсумни ижара асосида “Гранада” жамоасида ўтказган эди ва жамоа сафида 23 та баҳсда майдонга тушган эди.