Расман! “Бавария” собиқ футболчиси фаолиятини “Штутгарт”да давом эттиради

Мюнхеннинг “Бавария” клуби собиқ ҳимоячиси Хольгер Бадштубер фаолиятини “Штутгарт”да давом эттирадиган бўлди.

28 ёшли футболчи эркин агент сифатида ушбу жамоа билан бир йиллик шартнома имзолади.

Бадштубер янги жамоаси сафида 28-рақам остида тўп суради.

Қайд этиш лозим, германиялик футболчига “Штутгарт”дан ташқари, Россиянинг “Спартак” клуби ҳам қизиқиш билдирганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!