Расман! “Бавария”нинг собиқ футболчиси “Марсель”га ўтди
Ads

Германиянинг “Вольфсбург” клуби ярим ҳимоячиси Луис Густаво Франциянинг “Марсель” клуби футболчисига айланди. Бу ҳақда француз клубининг твиттердаги расмий саҳифаси хабар бермоқда.

Трансфер суммаси ва шартнома қанча муддатга имзолангани маълум қилинмаган.

Якунланган мавсумда “Бавария”нинг собиқ футболчиси “бўрилар” сафида Бундеслигада 27 ўйинда иштирок этди. Унинг “Вольфсбург” билан амалдаги шартномаси эса келгуси йили ниҳоясига етар эди.