Расман: “Бенфика” “Арсенал” ҳужумчиси билан 5 йиллик шартнома тузди

 

Лондоннинг “Арсенал” жамоаси ҳужумчиси Кристофер Уоллок ўз фаолиятини Португалиянинг “Бефика” клубида давом эттиради.

Лиссабон клубининг расмий сайтида маълум қилинишича, “Бенфика” 19 ёшли футболчи билан 5 йиллик шартнома имзолади.

“Арсенал” тарбияланувчиси ҳисобланган Уиллок ўтган мавсумда асосий жамоа сафида икки ўйин ўтказган эди. Ёшлар жамоасида эса у 19 ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол ва 8 та голли пас берган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!