Расман! Бэрри

Англиянинг “Вест Бромвич Альбион” клуби “Эвертон” ярим ҳимоячиси Гарет Бэррини ўз сафига қўшиб   олганлигини эълон қилди.

36 ёшли футболчи “қораялоқлар” билан бир йиллик шартнома имзолади. Трансфернинг молиявий жиҳатлари ошкор этилмади.

2013 йил “Манчестер Сити”дан “Эвертон” сафига келиб қўшилган Бэрри ўтган мавсум “ирислар” сафида АПЛда 33 та баҳсда майдонга тушган эди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)