Расман! "Боруссия" Дортмунд "Барселона" ҳужумчисини сотиб олди

Дортмунднинг "Боруссия" клуби "Барселона" ҳужумчиси Пако Алькасернинг трансфер ҳуқуқини тўлиқ сотиб олди.

Берилган маълумотларга кўра немис гранди 25 ёшли испаниялик футболчи учун каталонияликларга 21 млн евро тўлади. Келажакда эса “Барса” бонус сифатида яна қўшимча 5 млн евро ишлаб олиши мумкин. Пако эса дортмундликлар билан 2023 йилгача шартнома имзолади.

Эслатиб ўтиш лозимки, “Боруссия” Алькасерни ёзда 2 млн евро эвазига “Барселона”дан бир мавсумга ижарага олган эди. У жорий мавсум Бундеслигада жами 8та ўйинда майдонга тушиб рақиблари дарвозасига 6та гол уришга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!