Расман! "Боруссия" Дортмунд футболчиси "Айнтрахт" билан шартнома имзолади

Дортмунднинг "Боруссия" клуби ярим ҳимоячиси Себастьян Роде фаолиятини "Айнтрахт"да давом эттирадиган бўлди.

Клуб расмий сайтининг хабар беришича 28 ёшли футболчи айнтрахтликлар билан 2024 йилнинг ёзигача шартнома имзолаган.

Маълумот учун, Роди ўтган мавсумни “Айнтрахт” сафида ижара асосида ўтказди ва Бундеслигада 12та ўйинда майдонга тушди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!