Расман! "Боруссия" Дортмунд ярим ҳимоячисини ижарага берди

26 ёшли футболчи жорий мавсум сўнггига қадар франкфуртликлар сафида тўп тепади. Бу ҳақда Дортмунд клуби расмий сайти хабар бермоқда.

Маълумот учун, Роде 2016 йил "Бавария"дан "Боруссия" сафига келиб қўшилган эди. У жароҳатлари боис "асаларилар" сафида бор йўғи 20 та учрашувда майдонга тушди.

Бу мавсум эса бирорта баҳсда иштирок этмади. Эслатиб ўтамиз, Роде 2010-2014 йиллар давомида "Айнтрахт" сафида тўп сурган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!