Расман! Брендан Рожерс -
Ads

Англиянинг "Лестер" клуби шимолий ирландиялик мутахассис Брендан Рожерсни жамоанинг янги бош мураббийи этиб тайинлади. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар тарқатди.

Унга кўра 46 ёшли мутахассис “тулкилар” билан 2022 йилга қадар шартнома имзолаган.

“Бу тайинлов мен учун жуда муҳим бўлди. Мухлислар ўз жамоаси билан фахрланишлари учун ҳаётимни бағишлашга тайёрман. Биз фақат кучли бўламиз. Футболчилар ва мухлислар билан яқин ҳамкорлик қилишга умид қиламан”, - дейди Рожерс.

Эслатиб ўтамиз, Брендан Рожерснинг сўнгги иш жойи Шотландиянинг “Селтик” клуби бўлган эди.