Расман! Буффон яна
Ads

Туриннинг “Ювентус” клуби афсонавий дарвозабон Жанлуижи Буффонинг жамоага қайтганини расман эълон қилди.

Клуб расмий сайти тарқатган хабарга кўра ПСЖ билан амалдаги шартномаси якунланган 41 ёшли дарвозабон “кекса синьора” сафига эркин агент сифатида келиб қўшилган. Томонлар 2020 йилга қадар шартнома имзолашган.

Энди Буффон “Ювентус”нинг асосий посбони Войцеха Щеснига ўриндош бўлиши айтилмоқда.