Расман: “Бунёдкор” Шохруз Норхонов билан 3,5 йиллик шартнома имзолади

 

Тошкентнинг “Бунёдкор” жамоаси ўз сафига иқтидорли ҳужумчи қўшиб олди.

Бунгача Тошкентнинг “Обод” клубида фаолият юритган Шохруз Норхонов кейинги фаолиятини “Бунёдкор” билан боғлади.

“Бунёдкор” ва Шохруз Норхонов ўртасида уч ярим йиллик битим имзоланди, дейилади клуб матбуот хизмати хабарида. 

ФУТБОЛЧИ ҲАҚИДА МАЪЛУМОТ
Тўлиқ исми: Шохруз Лутфулла ўғли Норхонов
Туғилган санаси: 13.04.1993
Туғилган жойи: Тошкент шаҳри
Амплуаси: Ҳужумчи
Бўйи: 178 см
Вазни: 70 кг

2016-2017 йиллар мобайнида “Обод” жамоаси сафида олий лига баҳсларида 43та учрашув ўтказиб, 17та гол урган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!